Украинанинг Луганск шаҳрида бўлиб ўтган артиллерия отишмаларида Россия телевидениесининг икки нафар журналисти ҳалок бўлди, дея хабар беради The Guardian Россия ахборот агентлиги маълумотига асосланиб.
Овоз муҳандиси Антон Волошин Луганск шаҳри ташқарисидаги Металист қишлоғида бўлган отишманинг ўзидаёқ ҳалок бўлган бўлса, мухбир Игор Корнелюк шифохонада жарроҳлик вақтида оламдан ўтган. Учинчи журналист эса тирик қолган.
«Россия 24» каналининг маълумотига кўра, журналистлар гуруҳи Украина қочоқларини суратга олиш вақтида миномёт ўқларига дуч келган.
Изоҳ (0)