Туркия собиқ президенти Кенан Эврен ва собиқ Ҳарбий ҳаво кучлари қўмондони Таҳсин Саҳинкая 1980 йилдаги давлат тўнтарилишида айбдор деб топилди ва умрбод қамоқ жазосига маҳкум қилинди. Бу ҳақда Aljazeera хабар беради.
Ушбу жазо 18 июнь, чоршанба куни Анқара суди томонидан эълон қилинди.
96 ёшлик Эврен ва 89 ёшлик Саҳинкая давлат тўнтарилишини бошланишига йўл очиб бериш ва унга раҳнамолик қилишда айбланди.
Давлат тўнтарилиши сабабли ўрнатилган ҳарбий режим пайтида минглаб одамларга зулм ўтказилган, юзлаб одамлар ўлим жазосига ҳукм қилинган ва кўплаб одамлар бедарак йўқолган.
Маълумот учун, қамоқ жазосига ҳукм қилинган Кенан Эврен 1982 йил президент этиб сайланиб, мамлакатни етти йил бошқарган.
Изоҳ (0)