Жаҳон чемпионати мусобақасининг 1-тур доирасидаги сўнгги учрашувда Россия ҳамда Жанубий Корея терма жамоалари ўзаро куч синашди. Қизиқарли кечган беллашувда 1:1 ҳисоби қайд этилди, деб хабар берди Uff.uz.
Биринчи бўлимда гол киритилмади. Дастлаб ҳисобни 68-дақиқада Ли Гин Хо очди. У жарима майдончасига кирмай туриб узоқдан кучли зарба йўллади. Тўп Акинфеевнинг қўлига тегиб, дарвозага кирди.
Шундан сўнг Фабио Капелло бирданига икки футболчини алмаштирди. Қайд этиш жоиз, Денисов ва Кержаковлар тушгач, Россия ўйини бироз жонланди. 74-дақиқада Кержаков дарвозани ишғол қилди.
Изоҳ (0)