Beeline Навоий вилояти ҳудудидаги GSM ва 3G тармоқларининг доираси ва сиғими кенгайгани ҳақида хабар беради. Қизилтепа, Хатирчи ва Кармана туманларида янги база станциялари ишга туширилди, ва бунинг натижасида алоқа ва мобил Интернет сифати сезиларли даражада яхшиланди.
«Навоий вилояти аҳолисини сифатли хизматлар билан таъминлаш учун тармоқ қуриш ва янги ускуналарни ишга туширишда давом этмоқдамиз», — деди «Унител»нинг ҳудудий ривожлантириш бўйича директори Ғулом Ортиқов.
Изоҳ (0)