Ёз мавсумида йўловчилар ташишни таъминлаш мақсадида жорий йилнинг 21 июнидан Тошкент—Ҳожикент йўналиши бўйича пойтахтдан йўлга чиқувчи тезюрар поезд ишга туширилади. Мазкур поезд ҳар шанба ва якшанба кунлари соат 6:30 да Тошкент станциясидан йўлга тушади ва соат 8:07 да Ҳожикент станциясига етиб келади. Чиптанинг тахминий нархи Швейцария франки курсидан келиб чиққан ҳолда, 6000 сўмни ташкил этади, деб хабар берди UzReport.
Шунингдек, 22 июндан якшанба кунлари Тошкентдан ва сешанба кунлари Қўнғиротдан жўнайдиган Тошкент—Қўнғирот қўшимча рейси жорий этилади.
Жорий йилнинг 5 сентябридан эътиборан жума кунлари қатновчи Тошкент—Москва йўналишидаги тезкор поезд юра бошлайди. Бу ҳақида «Ўзтемирйўлйўловчи» ОАЖ хабар берди.
Изоҳ (0)