«Марказий Ипподром» Очиқ акциядорлик жамияти 27 миллиард сўмлик акцияларни тарқатади. Бу ҳақда UzDaily хабар берди.
Мувофиқлаштириш ва ривожлантириш маркази «Марказий Ипподром» ОАЖ эмиссиялари (қимматли қоғозлар) проспектини рўйхатга олди.
Эмиссиялар доирасида компания ҳар бири 500 сўм номиналига эга 54 миллионта оддий акцияларни чиқаради. Уларнинг умумий қиймати 27 миллиард сўмга тенг.
Чиқариладиган акцияларнинг тарқатилиши қимматли қоғозларнинг биржа ва биржадан ташқари бозорларида очиқ обуна йўли билан амалга оширилади.
Изоҳ (0)