Хитой суди Тяньаньмэнь майдонидаги террорчилик ҳаракатининг уч нафар иштирокчисини ўлим жазосига маҳкум этди, дея хабар берди Reuters.
Таъкидланишича, яна бир террорчи бутун умрлик қамоқ жазоси олган. Тўрт нафар қолган жиноятчиларнинг ҳар бири 5 йилдан 20 йилгача озодликдан маҳрум этилган.
Нашрнинг эслатишича, 2013 йил декабрида «Шарқий Туркистон ислом ҳаракати» уйғур гуруҳи ақидапарастлари Пекиндаги Тяньаньмэнь майдонида содир бўлган террорчилик ҳаракатини ўз бўйинларига олган эди.
2013 йил 28 октябрда Тяньаньмэнь майдонида «Тақиқланган шаҳар» музей мажмуаси қаршисида автомобиль оломон ичига ёриб кирган ва портлаб кетган эди. Натижада беш киши, жумладан икки нафар чет эллик сайёҳ ҳалок бўлган.
Изоҳ (0)