Формула-1 пойгаларининг афсонавий қаҳрамони Михаэль Шумахер кома ҳолатидан чиқди. Бу ҳақда автопойгачининг менежери Сабина Кем сўзларига таяниб Bild нашри хабар берган.
Шумахер вакилининг маълум қилишича, етти карра жаҳон чемпиони бўлган автопойгачи комадан чиққач, Греноблдаги касалхонадан реабилитацион шифохонага кўчирилган. Шунингдек, Михаэль овозни эшитмоқда, танасига текканда реакция билдирмоқда ва қариндошларини танимоқда, дейди Кем.
Собиқ спортчи 2013 йилнинг декабрида Алп тоғида жойлашган тоғ чанғиси курортида юз берган бахтсиз ҳодиса туфайли кома ҳолатига тушиб қолган эди. Михаэль чанғи учаётиб йиқилган ва боши билан тошга урилган. Автоспорт тарихидаги энг омадли пойгачи бўлган Шумахер ўшандан буён беҳуш ётган эди; кома ҳолатида пайти у бир неча жарроҳлик амалиётини бошдан кечирган.
Изоҳ (0)