Жаҳон чемпионати «Е» гуруҳининг иккинчи баҳсида Франция Гондурасга қарши майдонга тушди ва йирик ҳисобда ғалабага эришди, дея хабар беради Uff.uz.
Гондурас учун барча муаммолар иккинчи бўлим охирида бошланди. Аввалига Паласиос майдондан четлатилди, сўнгра пенальти белгиланганди. Бу ўринда гондураслик футболчи ўз жарима майдончаси ичида Пол Погбага нисбатан қоидани бузган эди. Паласиос тўпни тўхтатиб олаётган Погбани ортидан туртиб йиқитди ва бунинг учун сариқ карточкага муносиб кўрилди. Бу карточка унинг ҳисобидаги иккинчиси бўлгани сабабли, ортидан қизил карточка ҳам олиб, майдондан чиқиб кетди. Пенальтини эса Бензема аниқ бажариб ҳисобни очди.
Камига иккичи бўлим бошида Вальядарес ҳисобига автогол ёзилди. Бу ўринда илк бора голни аниқлаш тизимидан фойдаланилганини таъкидлаб ўтиш лозим. 72-дақиқада Бензема томонидан киритилган иккинчи гол Францияга йирик ҳисобдаги ғалабани келтирди. Франция Бенземанинг дубли ва Вальярадеснинг автоголи билан Гондурас устидан 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
ЖЧ-2014, «Е» гуруҳиФранция – Гондурас 3:0 (1:0, 2:0)Голлар: 1:0 – 45, пенальти Бензема, 2:0 – 48, автогол Вальядарес, 3:0 – 72 Бензема.Франция – Лорис, Дебюши, Варан, М. Сако, Эвра, Погба (Сиссоко, 57), Матюиди, Кабай (Мавуба, 65), Вальбуэна (Жиру, 78), Гризманн, Бензема.Гондурас – Вальярадес, Бекелес, Бернардес (О. Чавес, 46), Фигероа, Изагирре, Паласиос, Гарридо, Нахар (Кларос, 58), Эспиноза, Бенгстон (О. Гарсия, 46), Костли.Огоҳлантиришлар: Эвра (7), Погба (27), Паласиос (28), Кабай (45), О. Гарсия (53), Гарридо (83).Четлатиш: Паласиос (43).
Изоҳ (0)