Осиё-Тинч океани минтақаси (ОТМ) (Японияни ҳисобга олмаганда) жорий йилдаёқ фаровонлик бўйича Ғарбий Европани ортда қолдиради. Яна тўрт йилдан сўнг эса энг бой минтақа сифатида Шимолий Американи сиқиб чиқаради. Бу ҳақда Boston Consulting Group компанияси томонидан эълон қилинган Global Wealth 2014 ҳисоботига таяниб, «РИА Новости» хабар берди.
Ўтган йили ОТМ (Японияни ҳисобга олмаганда) аҳолисининг бойлиги 30 фоизга ошган ва 37 триллион долларга етгам. Бунга асосан Хитой ва Ҳиндистон ялпи ички маҳсулотининг ўсгани ва жамғармаларга юқори ме’ёр белгилангани сабаб бўлди.
Ҳужжатда айтилишича, бундай суръатларда ўсишда давом эца, 2018 йил охиригача ОТМ фуқаролари бойлиги 61 триллион долларга етиши мумкин. «Бу билан улар Шимолий Американи энг бадавлат минтақа номидан маҳрум қилишади», — дейилади ҳисоботда.
Изоҳ (0)