67-Канн кинофестивалининг «олтин палма новдаси» туркиялик режиссёр Нури Билге Жейланга насиб қилди. Унинг «Қишки уйқу» (Winter’s Sleep) фильми ҳакамлар томонидан юқори баҳоланди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.
Уч соатдан ошиқ давомийликка эга фильмда кекса актёр, унинг рафиқаси ва эридан ажрашган синглиси ҳаёти ҳикоя қилинади.Фестивал гран-приси эса италиялик режиссёр Аличе Рорвахерга унинг «Мўъжиза» картинаси учун топширилди.
Россиялик режиссёр Андрей Звягенсевнинг «Левиафан» картинаси энг яхши сценарий учун мукофот олган бўлса, «Тулки овчиси» фильми учун америкалик Беннет Миллер энг яхши режиссёр деб эътироф этилди.
Жулианна Мур («Юлдузлар харитаси») ва Тимоти Сполл («Мистер Тёрнер») актёрлар орасида энг яхшилари деб тан олинган бўлса, Party Girl фильми (Франция) танловдан ташқари дастурда «Олтин камера» мукофотига эга бўлди.
Изоҳ (0)