Ўзбекистон эпидемиология хизматлари қарорига асосан, АҚШдан чўчқа гўштини импорт қилиш тақиқланди. Бу ҳақда Ўзбекистон давлат божхона қўмитасига асосланиб «РИА Новости» хабар берган, деб ёзади Anhor.uz.
«РИА Новости»нинг Ўзбекистон давлат божхона қўмитасидаги манбаси сўзларига кўра, импорт тақиқи Америка чўчқаларида диарея эпидемияси тарқалгани ҳақидаги ахборот билан боғлиқ.
«Кун»нинг таъкидлашича, агентлик суҳбатдоши Ўзбекистон шу кунгача АҚШдан қанча чўчқа гўшти импорт қилганига аниқлик киритмаган.
«АҚШдан чўчқа гўшти импорт қилишга нисбатан жорий этилган тақиқ Ўзбекистоннинг озиқ-овқат хавфсизлигига хавф солади, деб ўйламайман», — деди божхона вакили.
Изоҳ (0)