«Марказий Осиё-Хитой» газйўлагининг учинчи тармоғи 31 май куни фойдаланишга топширилди. Бу ҳақда Хитой миллий нефть-газ корпорацияси маълум қилди, дея хабар берди UzDaily.
31 май куни ушбу тармоқ орқали Туркманистондан Ўзбекистон ҳудудига газ жўнатилган.
Учинчи йўлакнинг умумий узунлиги 1830 километрдан иборат. У бир йилда 25 миллиард кубометр газни ўтказиш имкониятига эга. Унинг 10 миллиарди Туркманистондан, 10 миллиарди Ўзбекистондан, 5 миллиарди Қозоғистондан етказилади.
«Марказий Осиё-Хитой» газ ўтказиш участкаси 2009 йилнинг декабрида топширилган. Унинг умумий узунлиги 7 минг километрга яқин. Газйўлакнинг Хитой томони Гуанчжоу шаҳригача узайтирилган.
2010 йилнинг декабрида газ ўтказиш участкасининг иккинчи қисми ишга туширилган. Унинг ўтказиш қобилияти айни дамда йилига 30 миллиард кубометр газни ташкил қилади. Тўртинчи навбат ишга туширилиши билан унинг қобилияти 55 миллиард кубометргача ўсади.
Изоҳ (0)