30 май, жума куни Тошкент шаҳрида жала кўринишида 25,2 миллиметр ёғингарчилик кузатилди. Май ойи учун ойлик ёғин меъёри эса 32 миллиметрга тенг. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қошидаги Гидрометеорология хизмати маркази «Дарё» нашрига маълум қилди.
«Май ойида бир сутканинг ўзида 20 миллиметр ва ундан кўп ёғиннинг рўй бериши республикада ўртача ҳар икки йилда бир марта кузатилади», — дейишди мутахассислар.
Маълум бўлишича, 2011 йил 6 май куни 20 миллиметр ёғин бўлган. Май ойида кузатилган энг кўп ёмғир эса 2002 йилда содир бўлган. Ўшанда бир суткада 30 миллиметр ёғин ёққан.
Изоҳ (0)