Ўзбекистон ҳукумати 2014 йил учун халқаро ва давлат аҳамиятига эга умумий муомаладаги автомобиль йўлларини капитал таъмирдан чиқариш дастурини қабул қилди. Бу ҳақда UzDaily хабар берди.
Дастурга кўра, 2014 йилда 170,1 километр йўллар ва 1179 метр кўприклар таъмирланади. Бу ишларга 202,246 миллиард сўм ажратилиши кутилмоқда. Дастур Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги қошидаги Республика йўл фонди томонидан молиялаштирилади.
«Ўзбекнефтьгаз» МХКга йўл битумини ўз вақтида етказиб бериш юклатилди.
Изоҳ (0)