Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси «Спорт» телеканали 2014 йили Бразилияда ўтказиладиган футбол бўйича жаҳон чемпионати мусобақаларини трансляция қилиш ҳуқуқини сотиб олди ва барча ўйинларни жонли эфирда намойиш этади, деб хабар бермоқда Sports.uz.
Хабарда телеканал трансляция ҳуқуқини кимдан қанчага сотиб олгани ҳақида маълумот берилмаган.
Таъкидлаш жоиз, Жаҳон чемпионати—2014 мусобақаларига 12 июнь куни Бразилияда старт берилади.
Изоҳ (0)