Бразилиялик футбол афсонаси Пеленинг ўғли Эдсон Шолби Насименту гиёҳванд моддалар савдоси билан шуғуллангани учун 33 йилга қамоқ жазосига ҳукм қилинди. «Сантос» жамоасининг собиқ дарвозабони суднинг бу ҳукмига апелляция беришга ҳақли, деб ёзади «Спорт-експресс» маълумотига асосланиб Uff.uz.
Бу Эдсоннинг биринчи бор жавобгарликка тортилиши эмас. У 1992 йил футболдаги фаолиятини якунлаганидан сўнг кўча пойгаларида иштирок этгани учун олти йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинган эди. Ўша пойгада иштирокчилардан бири вафот этган. 2005 йил эса гиёҳванд моддаси — кокаин савдоси билан шуғуллангани учун ҳибсга олинган эди.
Изоҳ (0)