Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

КХДР жосуслик учун бутун умрга сургун қилинган жанубий кореялик дин тарғиботчиси Ким Чен Укни озод этиши ва ватанига қайтариши керак. Корея Республикаси бирлашув вазирлиги ана шундай баёнот билан чиқди. Бу ҳақда «ИТАР-ТАСС» хабар берди.

Фото: itar-tass.com

Фото: itar-tass.com

Вазирлик Шимолий Кореянинг ушбу хатти-ҳаракати халқаро ҳуқуқ ва инсонпарварлик тамойилларини очиқдан-очиқ бузиш эканини таъкидлади.

31 май куни КХДР Олий суди дин тарғиботчисини «жосуслик, давлатга қарчи қўпорувчилик фаолияти ва давлат тузумини ағдаришга уриниш» каби оғир жиноятларда айблади. Булар учун Ким Чен Ук ўлим жазосига ҳукм қилиниши талаб этилади, бироқ у ўз айбини тан олгани учун бир умрлик сургунга маҳкум этилди.

КХДР ҳукумати талқинича, Жанубий Корея разведкаси агенти душманларча хатти-ҳаракатларни амалга ошириш учун махфий равишда Пхеньянга келган. У пойтахтда ноқонуний фаолият юритадиган черковлар тармоғини тузиб, у орқали мамлакатдаги ички вазият ҳақида ахборот йиғмоқчи бўлган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Туркманистон Ўзбекистонга текинга газ етказиб беради 
Маҳаллий
Тошкентда кўприк устидаги “Газел” ёниб кетди (видео)
Бизнес
Россиядан Осиёга кўмир экспорти нархи ошгани маълум қилинди