Франция пойтахти Париж шаҳрида теннис бўйича ўтказилаётган «Улкан тож» туркумига кирувчи «Ролан Гаррос» турнирида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилаётган Денис Истомин яккалик баҳсларининг биринчи босқичида муваффақиятга эришди. Бу ҳақда Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.
Украиналик Сергей Стаховскийга қарши кечган учрашувда 6:3, 6:4, 2:6, 6:3 ҳисобида зафар қучган Денис, иккинчи босқичга чиқди. Ушбу босқичда Денис Истомин германиялик Филипп Колшрайберга қарши баҳс юритади.
Германиялик теннисчи дастлабки босқичда испаниялик Пере Рибани 7:5, 6:4, 6:1 ҳисобида мағлуб этди.
Эслатиб ўтамиз, Денис Истомин 2014 йилнинг 18—24 май кунлари Германиянинг Дюссельдорф шаҳрида ўтказилган халқаро турнирда Филипп Колшрайбер билан ярим финалда тўқнаш келган ва ўшанда германиялик теннисчи 6:2, 4:6, 6:4 ҳисобида ғалаба қозонган эди.
Изоҳ (0)