Шу ҳафта Ўзбекистон мактабларида ўқув йили тугайди. Тўққизинчи синф битирувчиларининг умумий сони 501,56 мингтани ташкил этади. Бу ҳақда Халқ таълими вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
9-синф битирувчилари ўртасида қайси академик лицей ва касб-ҳунар таълими муассасаларига ўқиш истакларини аниқлаш мақсадида ўтказилган сўров натижаларига кўра ўқувчиларнинг 46 915 нафари (9,4%) академик лицейларда, 450 392 нафари (90,6%) касб-ҳунар коллежларида ўқиш истакларини билдиришган.
Бугунги кунда 1–9-синфларда 4 миллион 430 минг нафардан ортиқ ўқувчилар таълим олади.
2013–2014-ўқув йилида Инвестиция дастурига кўра 394 та таълим муассасалари ўқув жиҳозлари билан, 1920 та мактаблар қўшимча жиҳозлар билан ҳамда 1485 та мактаблар компьютер техникалари билан жами бўлиб 2314 та таълим муассасалари мебель, ўқув-лаборатория асбоб-ускуналари, компьютер техникаси ва спорт анжомлари билан жиҳозланмоқда.
Жорий йилда жами 3024 та умумтаълим мактаблари ҳамда 48 та болалар мусиқа ва санъат мактабларини 106,2 млрд сўмлик мебел, ўқув-лаборатория асбоб-ускуналари, компьютер техникаси, спорт анжомлари ва мусиқа чолғу асбоб-ускуналари билан жиҳозлаш кўзда тутилган.
Изоҳ (0)