35 йил ичида биринчи марта жанг давомида буқа бирйўла уч нафар матадорга жароҳатлар етказгач, Испанияда коррида тақиқланди. Бу ҳақда Испаниянинг EL Pais газетасига асосланиб, «РИА Новости» хабар берди.
Мадридда бўлиб ўтган ҳодиса натижасида коррида иштирокчиларидан бири оёғидан жиддий жароҳат олди ва шошилинч операцияга жўнатилди. Қолган икки киши ҳам касалхонага ётқизилди.
Буқалар жанги – корридада ихтисослаштирилган фермаларда боқилган буқалар қатнашади. Ҳар бир буқа бир марта жангга киради, чунки белгиланган қоидаларга кўра, буқанинг махсус ўргатилган матадор қўлида жон бериши билан жанг кульминацияси содир бўлади. Газетанинг ёзишича, биронта ҳам матадор хавфли жониворга қарши тура олмаган бундай ҳодиса Испанияда 35 йил ичида биринчи марта содир бўлиши.
Изоҳ (0)