Канаданинг Тандер-Бей шаҳри мери Кит Хоббс ўз бошига «Монреаль Канадиенс» Миллий Хоккей лигаси клуби тимсолини татуировка қилиб чиздирди. Бу ҳақда Bleacher Report хабар берди.
Мэр маҳаллий газета бош муҳаррири Лит Даник билан гаров ўйнаган, ютқазиб қўйгач, келишилган равишда калласига татуировка чиздирган. Хоббс ўзи ишқибозлик қиладиган «Бостон Брюинс» жамоасининг МХЛ Ғарбий конференцияси финалига чиқишига ишонч билдирган ва бу борада журналист билан баҳс бойлаган. Бироқ ярим финал учрашувида «Брюинс» «Монреаьл»га 3:4 ҳисобида ютқазиб қўйган.
Almost done. #tbay pic.twitter.com/LYZhTNXcVL
— Leith Dunick (@LeithDunick) May 20, 2014
Даник ўз Twitter’ида ёзишича, мэрнинг бахтига, татуировка вақтинчалик. Расм ювилмаса, у бир неч кун давомида сақланиши мумкин.
Изоҳ (0)