Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Туркиянинг Маниса провинциясидаги кўмир конида содир бўлган ҳалокатдан уч сутка ўтиб, қурбонлар сони 284 тага етди. Ўтган кеча қутқарувчилар яна бир мурдани ер юзасига чиқаришди. Бу ҳақда «ИТАР-ТАСС» хабар берди.

Фото: itar-tass.com

Фото: itar-tass.com

Туркия энергетика ва табиий манбалар вазири Танер Юлдузнинг айтишича, ёнғин майдони камайиб, ис гази бироз тарқалган. Айни пайтда ер ости ҳудудини совитиш ишлари олиб борилмоқда.

Конда яна 18 ишчи қолган. «Шунча оила ўз қариндошларининг йўқолганини хабар қилган. Қутқарув операцияси давом этмоқда», — деди вазир.

Сома кон шаҳри шифохонасида кончиларнинг оила аъзолари навбатчилик қилмоқда. Туркияда ушбу бахтсиз ҳодиса билан боғлиқ умуммиллий мотам давом этмоқда.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Спорт
Tata Steel Чесс 2023. Нодирбек Абдусатторов америкалик рақиби билан дуранг ўйнади ва ҳамон мусобақа пешқадами бўлиб турибди. Жавоҳир Синдоровда ҳам дуранг
Маҳаллий
Сурхондарёдан топилган айиқ боласи зоопаркка топширилди
Маҳаллий
Ўзбек тили дарслигида мусиқа асбоблари номи хато ёзилгани айтилди (видео)