АҚШ президенти Барак Обама ва рафиқаси Мишель Обаманинг молиявий аҳволи 2013 йилда деярли ўзгармади. Айни пайтда уларнинг маблағи 1,95 миллиондан 7,15 миллионгача деб баҳоланмоқда. Бу ҳақда «ИТАР-ТАСС» хабар берди.
15 май куни Оқ уй 2013 йил якунлари бўйича ўзининг 8 саҳифали ҳисоботини эълон қилди. Қонун бўйича бундай ҳисоботларни АҚШнинг барча олий мансабдор шахслари жамоатчилик судига тақдим этиши керак.
Ўтган йили эр-хотин Обамалар биргаликдаги маблағлари 1,8—6,9 миллионга тенг эканини кўрсатган эди. Активлар эгаси томонидан ўз тушунчалари ва бозордаги аҳвол асосида баҳоланади, шу сабабли нарх анча тахминий бўлади. Барак ва Мишель Обамалар молиявий аҳволи кўрсаткичидаги рақамларнинг бир-биридан анча узоқлиги шундан келиб чиққан.
Изоҳ (0)