Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси С. Юнусов номли Ўсимлик моддалари кимёси институти олимлари ширин жўхоридан этанол олишнинг янги усулини яратди, деб хабар берди UzReport.
Ушбу ихтиро спирт олиш учун жўхори ўсимлиги хом-ашёсига янги усулда ишлов беришдан иборат. Унда этанол олишнинг икки усули таклиф этилган ва айнан шу жиҳати билан муҳим аҳамиятга эга. Бунинг натижасида ўсимликнинг поя қисми ва донидан шакар моддалари чиқиши самараси кўпаяди.
Маълумот ўрнинда: Этил спирти дунёда энг кўп синтез қилинувчи ва тиббиётда кенг қўлланилувчи маҳсулотлардан биридир. Шу боис, этанолга бўлган талаб анча юқори.
Изоҳ (0)