Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

НАТО Украинадаги вазиятни инобатга олиб, Шарқий Европага доимий қўшин гуруҳларини жойлаштириш масаласини кўриб чиқади. Бу ҳақда «ИТАР-ТАСС» хабар берди.

Фото: EPA

Фото: EPA

«Бу масалани биз кўриб чиқишимиз ва мамлакатларимиз раҳбарлари ўртасида муҳокама қилинишига эришишимиз керак, деб ўйлайман», — деди Европадаги Шимолий Атлантика альянси қуролли кучлари бирлашмаси генерали Филип Бридлав.

Бридлав Канада бош вазири Стив Харпер билан учрашди. Учрашувда Харпер Канада НАТОнинг сўровидан кейин ўзининг ҳарбий кучларини Шарқий Европага ­– НАТО ихтиёрига юборганини маълум қилди.

НАТО бош котиби Андерс Фог Расмуссеннинг таъкидлашича, альянс зарурат туғилса ўзига аъзо давлатлар хавфсизлигини таъминлаш учун янги чора-тадбирлар кўришга тайёр.

Шунингдек, бош котиб Украинадаги инқироз туфайли НАТО Болтиқбўйи давлатлар ҳаво ҳудудларини жанговар самолётлар ёрдамида қўриқлаш ишларини кучайтирганини, Польша ва Руминия ҳудудларида эса AWACS русумидаги разведкачи-самолётлар парвозини йўлга қўйганини эслатиб ўтди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Бухорода Nexia-2 ариққа тушиб кетди (видео)
Иқтисодиёт
Ўзбекистонда қанча табиий монополия борлиги маълум қилинди 
Маҳаллий
Соғлиқни сақлаш вазирининг телефон рақамига кунига 500 дан ортиқ мурожаат келиб тушаётгани маълум қилинди