1 триллион долларга тенг шахсий маблағ соҳиби 2039 йилда пайдо бўлади. Бу ҳақда Британиянинг The Times газетасига асосланиб, «ИTАР-ТАСС» хабар берди.
«25 йилдан кейин Ҳиндистон ёки Хитой фуқароси илк триллионерга айланади, — деб ёзади нашр. — Уларнинг иқтисодиёти жаҳон тарихида мисли кўрилмаган ўсишни бошдан кечирмоқда».
Wealth Insight консалтинг компанияси ходими Оливер Уильямнинг айтишича, «дунёмизни ўзгартириб юборадиган ихтиро эгаси бир триллионлик маблағ соҳибига айланади». «Бу шунингдек ичимлик суви етишмовчилиги каби глобал муаммо ечими ёки ҳали дунё билмайдиган бирон нарса бўлиши мумкин», — деди у.
Изоҳ (0)