Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Ҳиндистон ғарбидаги Махараштра штатида локомотив ва тўртта йўловчи вагони издан чиқиб кетди. Натижада 19 киши ҳалок бўлди, яна 30 киши турли даражадаги тан жароҳатлари олди. Бу ҳақда NDTV телеканали хабар берди.

Фото: article.wn.com

Фото: article.wn.com

Маҳаллий полиция маълумотларига кўра, ҳалокат якшанба куни Тошкент вақти билан 9:30 да содир бўлган. Райгад округида Мумбайдан 110 километр жанубдаги туннелдан чиққан поезд тўсатдан издан чиқиб кетган. Дастлабки маълумотлар бўйича бунга вагонларнинг ёмон техник аҳволи ва бошқарувдаги хатолик сабаб бўлган.

Ҳиндистон қатнов йўллари вазирлиги қурбонлар оилаларига товон пули сифатида 200 минг рупия (тахминан 3300 доллар)дан тўлашга ваъда берди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Самарқандда бедарак йўқолган бола бир йилдан сўнг топилди 
Маҳаллий
Ўзбекистонда Саноат сиёсати тадқиқотлари маркази ташкил этилади
Бизнес
Ўзбекистонда помидор нархи рекордларни янгилашда давом этмоқда