НАТО Украинадаги вазиятни инобатга олиб, Шарқий Европага доимий қўшин гуруҳларини жойлаштириш масаласини кўриб чиқади. Бу ҳақда «ИТАР-ТАСС» хабар берди.
«Бу масалани биз кўриб чиқишимиз ва мамлакатларимиз раҳбарлари ўртасида муҳокама қилинишига эришишимиз керак, деб ўйлайман», — деди Европадаги Шимолий Атлантика альянси қуролли кучлари бирлашмаси генерали Филип Бридлав.
Бридлав Канада бош вазири Стив Харпер билан учрашди. Учрашувда Харпер Канада НАТОнинг сўровидан кейин ўзининг ҳарбий кучларини Шарқий Европага – НАТО ихтиёрига юборганини маълум қилди.
НАТО бош котиби Андерс Фог Расмуссеннинг таъкидлашича, альянс зарурат туғилса ўзига аъзо давлатлар хавфсизлигини таъминлаш учун янги чора-тадбирлар кўришга тайёр.
Шунингдек, бош котиб Украинадаги инқироз туфайли НАТО Болтиқбўйи давлатлар ҳаво ҳудудларини жанговар самолётлар ёрдамида қўриқлаш ишларини кучайтирганини, Польша ва Руминия ҳудудларида эса AWACS русумидаги разведкачи-самолётлар парвозини йўлга қўйганини эслатиб ўтди.
Изоҳ (0)