Швейцария ҳукумати мамлакат банкларидаги Украинанинг қувиб чиқарилган президенти Виктор Янукович ва унинг атрофидагиларга тегишли 170 миллион Швейцария франки (тахминан 193 миллион доллар)ни музлатиб қўйди. Бу ҳақда Reuters хабар берди.
Бунга прокуратуранинг пул ва активларни ўзлаштиришда гумон қилинаётган шахсларга нисбатан бешта тергов иши очгани сабаб бўлди.
Швейцария Украина фуқароларига нисбатан санкцияларни илк бор февраль охирида эълон қилган. 2014 йил 6 мартида Евроиттифоқ собиқ Украина раҳбарига қарши санкциялар жорий қилган. Брюсселдагиларнинг фикрича, Виктор Янукович ва унинг яқинлари давлат маблағларини ўмаришга алоқадор бўлиши мумкин.
Изоҳ (0)