Тўртта бронетранспортёрда ҳаракатланаётган Украина ҳарбийлари 4 май, якшанба куни Константиновкада блокпостни ўққа тутди ва Донецкка қараб кетди. Бу ҳақда «ИTАР-ТАСС» хабар берди.
Халқ аскарлари бундай зирҳли машиналарнинг Новоселовка туманида ҳам пайдо бўлгани, Константиновка телеминорасида эса снайперлар кўринганини таъкидлаган.
Дастлабки тахминларга кўра, ўққа тутилган блокпостда ҳарбий бўлмаган қуролсиз аҳоли бўлган.
Шаҳарнинг Черновий туманида отишмалар овози эшитилаётганини гувоҳлар маълум қилмоқда. Константиновкада кўчадаги чироқлар бутунлай ўчирилган, черковларда бонг урилмоқда, сиреналар чалмоқда.
Аёллардан Донецк халқ республикаси фаоллари назорати остида бўлган шаҳар ижроия қўмитаси биносини тарк этиш сўралган.
2 май куни Украина кучлари идоралари мамлакат жануби-шарқида аксилтеррорчилик операцияларини бошлади, улар федерализация тарафдорларининг норозилик акцияларини босишга қаратилган. Славянск, Краматорск шаҳарлари ҳамда Донецк ва Луганск вилоятидаги бошқа шаҳарлар қарама-қаршилик ўчоқларига айланди.
Изоҳ (0)