Якшанбага ўтар кечаси Одессанинг тарихий марказида газ қувури портлаб кетди. Ушбу ҳудудда жойлашган Приморск бульвари, генерал-губернатор герцог де Решельё ҳайкали ҳамда Потёмкин зинаси ЮНЕСКОнинг бутунжаҳон мероси рўйхатига киритилган, деб ёзади «РИА Новости».
Ёнғин натижасида атрофдаги кишилар эвакуация қилинган, транспорт ҳаракати тўхтатилган. Қутқарувчилар ёнғинни ўчиришга муваффақ бўлишган.
Тасдиқланмаган маълумотларга кўра, қувур атайлай ёқиб юборилган бўлиши мумкин.
Одессада жума куни оммавий қонли тартибсизликлар содир бўлди. Бир томондан «аксилмайдон» фаоллари, бошқа томондан Одесса ва Харьков футбол клублари ишқибозлари ҳамда «евромайдон» фаоллари ўртасидаги тўқнашувлар натижасида 40 дан ортиқ киши ҳалок бўлди. Шундан кейин Украинада мотам эълон қилинди.
Изоҳ (0)