Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Мисрда «Мусулмон биродарлари» ҳаракати тарафдорлари устидан суд жараёни тугади. 28 апрель, душанба куни 683 киши, шу жумладан, ташкилот етакчиси Муҳаммад Бадий ўлим жазосига ҳукм қилинди. Бу ҳақда «ИТАР-ТАСС» хабар берди.

Фото: itar-tass.com

Фото: itar-tass.com

Маҳкумларга полиция участкаларига ҳужум қилиш ва полиция ходимларини ўлдириш билан боғлиқ айбловлар қўйилди. Human Rights Watch ташкилоти ҳуқуқ ҳимоячилари маълум қилишича, маҳкумларнинг адвокатларига эшитув чоғида гапиришга рухсат берилмаган.

Суд шунингдек, 24 март кунги ҳукмни ҳам қайта кўриб чиқди. Янги қарорга кўра, ўлимга маҳкум этилган 529 кишидан баъзиларига умрбод қамоқ жазоси белгиланди.

Эслатиб ўтамиз, «Мусулмон биродарлари» ҳаракати кўмагида ҳокимият тепасига келган президент Муҳаммад Мурсий, унинг сиёсатига қарши акциялардан сўнг 2013 йилнинг июль ойи бошида Миср ҳарбийлари томонидан амалидан олиб ташланган эди. Мурсий ва «Мусулмон биродарлари» аъзолари эса қамоққа олинган эди. Мурсийнинг тарафдорлари унинг ҳокимиятга қайтарилишини талаб қила бошлади.

14 августда собиқ президент тарафдорлари лагерларининг ҳарбийлар томонидан тарқатиб юборилиши чоғида бир неча юз киши ҳалок бўлган ва мамлакатда фавқулодда ҳолат эълон қилинган эди. Сентябрь охирида эса Мисрда «Мусулмон биродарлари» ҳаракати фаолияти расман тақиқланди. 25 декабрь куни эса Миср вазирлар маҳкамаси «Мусулмон биродарлари»ни расман террористик ташкилот деб эълон қилди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар