Тошкентда ўтказилган ВИИИнновацион ғоялар, технологиялар ва лойиҳалар республика ярмаркасида пойтахтимиздаги Solar Energy Products компанияси мобил телефонлар учун қуёшдан заряд олувчи қурилмани тақдим этди. Бу ҳақда ICTNews хабар берди.
«Етти волтли қувватга эга телефонлар учун қурилма ҳозирда фақат Nokia русумли телефонларни заряд қилишга мўлжалланган. Шу билан бирга биз USB орқали ҳар қандай моделдаги телефонларга қувват берадиган функцияни тадбиқ этишни режалаштирмоқдамиз. Қуёшдан заряд олувчи қурилманинг қуввати қарийб 3 Ваттни ташкил этади», — дейди компания техниги Рене Фаткуллаев.
Телефон қувват олиши учун уни қурилмага улаб, қуёш нури тўғридан-тўғри тушадиган жойга қўйиш керак. Қурилманинг тахминий нархи 50 000 сўмдан иборат. Уни ҳозирда фақат компания офисидан харид қилиш мумкин.
Solar Energy Products компанияси қурилмани ишлаб чиқариш лойиҳаси устида деярли бир йилдан бери шуғулланмоқда. Кейинчалик ушбу қурилмани экспорт қилиш ҳам режалаштирилмоқда.
Изоҳ (0)