Финнлар интернетга уланиш имконини берувчи қаҳва чашкасини ўйлаб топишди. Ишлаб чиқувчилардан бири — Paulig қаҳва компанияси янги қурилмада ўзига хос технология қўлланилганини маълум қилди.
«ИТАР-ТАСС» ёзишича, чашка дисплей ва Bluetooth билан жиҳозланган. Bluetooth ёрдамида смартфонга уланиш мумкин. Иссиқ қаҳва қуйилгач, чашка қизийди ва ундан олинган қувват ҳисобига экран ёнади.
Чашка экранига Bluetooth орқали ҳар қандай расмни жойлаштириш мумкин. Смартфонга улангач, унинг дисплейида қаҳва ҳароратини кўриш мумкин.
Ихтиро финнларнинг ўзи учун қизиқарли бўлиши мумкин: улар қаҳва истеъмоли бўйича дунёда етакчи халқдир (бир кишига йилига 12 кг қаҳва тўғри келади, дунё бўйича киши бошига ўртача 5 кг тўғри келади).
Чашка 2015 йилнинг бошида сотувга чиқарилади. Айни пайтда уни жамоатчилик синовига тайёрлашмоқда.
Изоҳ (0)