Буюк Британия Ташқи ишлар ва Ҳамдўстлик масалалари бўйича катта давлат вазири Саида Варси 16 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатида музокара ўтказди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
Мулоқот чоғида Ўзбекистон билан Буюк Британия ўртасидаги ҳамкорлик қатор жабҳаларда, жумладан, парламентаризм соҳасида ҳам изчил тараққий этаётгани, мазкур йўналишдаги алоқаларни янада кенгайтиришдан икки томон ҳам манфаатдор экани алоҳида таъкидланди.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Буюк Британия парламенти билан ҳамкорлик бўйича гуруҳи ҳамда Буюк Британия парламентининг «Британия—Ўзбекистон» умумпартиявий гуруҳи ўртасида имзоланган англашув меморандуми парламентаризм соҳасидаги ўзаро ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш, сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий алоқаларни кенгайтиришга хизмат қилмоқда.
Учрашувда икки мамлакат ўртасида парламентлараро ҳамкорликни янада ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди. Жамиятни ривожлантиришда парламентнинг ўрни кенгайиб бораётгани қайд этилди.
— Ўзбекистонда мамлакатни демократлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш борасида кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда, — деди Саида Варси. — Буюк Британия Ўзбекистон билан бу йўналишда фаол тажриба алмашиш тарафдори.
Буюк Британия делегацияси Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида ҳам музокара ўтказди.
Изоҳ (0)