Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

«Ўзэлтехсаноат» акциядорлик компанияси Мотор заводининг бўш турган ишлаб чиқариш майдони базасида Маиший электр техникаси ишлаб чиқарилиши ва маркетинги марказини тузади. Бу ҳақда UzDaily хабар берди.

Фото: iprim.ru

Фото: iprim.ru

Янги марказ Хитойнинг «Мидея» ва «Чангхонг» компаниялари иштирокида яратилади. 2014—2017 йилларда марказга 25 миллион доллар инвестиция киритилиши кутилмоқда.

Дастлабки икки йилда бинони қайта қуриш ва таъминлаш ишлари, шунингдек муҳандислик ускуналарига 7,3 миллион доллар инвестиция ажратилади.

2015—2016 йилларда «Мидея» компанияси йилига 300 минг дона совитгич ишлаб чиқаришни йўлга қўяди. «Чангхонг» эса йилига 500 мингта телевизор ишлаб чиқара бошлайди.

Эслатиб ўтамиз, «Ўзэлтехсаноат» уюшмаси очиқ акциядорлик жамияти шаклидаги «Ўзэлтехсанаот» акциядорлик компаниясига айлантирилди. Янги компания электротехника соҳасидаги корхоналарнинг ишлаб чиқариш ва маркетинг фаолиятини мувофиқлаштириш билан шуғулланади.

Изоҳ
Асосий янгиликлар