Тошкент иссиқлик электр маркази (ИЭМ) замонавий газ турбинали (газ кучи билан ишлайдиган двигатель) ускунани ишга туширди. Бу ҳақда «Туркистон пресс» хабар берди.
Янги қурилмани «Ўзэлектраппарат-Электршит» ОАЖ қўшма корхонаси тақдим этди. У учта газ турбинали генератор ва янги 110 киловаттлик очиқ тақсимлаш қурилмаси учун электр ускуналардан иборат. Натижада ИЭМ қуввати 27,5 мегаваттга ошди.
Тошкент ИЭМ 1939 йилда ташкил топган. У умумий қуввати 415 т/с бўлган бешта буғ қозони, 30 МВт ли буғ турбинаси ва 650 Гкал/с қувватига эга еттита сув иситиш қозонидан иборат.
Изоҳ (0)