«Бунёдкор» бош мураббийлигидан кетган Миржалол Қосимов энди бор эътиборини миллий терма жамоага қаратишини маълум қилди. Бу ҳақда мураббий Championat.asia’га берган интервюсида айтган.
Нашрнинг ёзишича, бу ҳақдаги гап-сўзлар анча олдин тарқаган ва фақат бугунга келиб ўз тасдиғини топган.
«Бунёдкор» жамоасидаги фаолиятимни тўхтатдим ва энди бор эътиборимни миллий терма жамоага қаратаман. Фурсатдан фойдаланиб, мен билан бирга шунча йил давомида ишлаган футболчилар, клуб раҳбарияти ва жамоанинг барча ишчи-ходимларига ўз миннатдорчилигимни билдираман. Бугунги машғулот олдидан катта аҳил жамоа билан хайрлашдим ва уларга мавсумнинг қолган ўйинларида омад ёр бўлишини тиладим. Машғулот олдидан сўнгги кўрсатмаларимни бердим.«Бунёдкор»га ким бош мураббий этиб тайинланиши ҳақидаги саволга Қосимов шундай жавоб берган:
Ҳозирча аниқ бир маълумотга эга эмасман. Бу масалани клуб раҳбарияти ҳал қилади. Унгача Александр Волков вақтинчалик бош мураббий вазифасини бажариб туради. Қолаверса, ёрдамчиларим — Ҳикмат Эргашев ва Мурод Отажонов ҳам унга яқиндан ёрдам беради.Шунингдек, мураббий келгусидаги режалари ҳақида ҳам гапириб ўтган:
Ертага «Олмалиқ»—«Андижон» жамоалари ўртасидаги учрашувни томоша қилиш учун Олмалиққа бораман. Якшанба куни Наманганда «Навбаҳор»—«Насаф» жамоалари ўртасидаги ўйинни бевосита стадионда кузатаман. Энди турнинг турли ўйинларини кузатиб, терма жамоага муносиб номзодларни кўриб бораман.Эслатиб ўтамиз, 4 апрель куни Миржалол Қосимов «Бунёдкор» клубидаги фаолиятини тўхтатгани еълон қилинди.
Изоҳ (0)