Подполковник Фаррух Ҳайдаров Сирдарё вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди. Бу ҳақда ИИВ матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, тайинловга қадар у Ички ишлар вазирлиги академиясининг магистратура босқичи тингловчиси эди.
Сирдарё вилояти Ички ишлар бошқармасига 2022 йил октябридан буён полковник Санжар Джабаров раҳбарлик қилиб келаётганди. У 2025 йил 16 март куни Андижон вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.
Андижон вилояти Ички ишлар бошқармасига 2021 йил март ойидан буён бошлиқ бўлган полковник Аюбхон Раҳматуллаев эса 2025 йил 11 март куни ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.
15 март куни Хоразм вилояти ИИБга ҳам янги бошлиқ тайинланганди. Ушбу лавозимни Тошкент шаҳар Юнусобод тумани ички ишлар фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритиб келган Абдумажид Шермуҳамедов эгаллади.
Изоҳ (0)