Тошкент шаҳар Миробод туманида жойлашган марказий кўчалардан бирида асфальт ўпирилиб тушди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, Миробод тумани ҳокимининг кўрсатмасига мувофиқ, айни вақтда ҳокимликнинг мутасадди раҳбарлари воқеа жойига етиб борган.
Чуқур атрофи ўраб олиниб, мазкур муаммони бартараф этиш чоралари кўрилаётганлигини маълум қиламиз, — дейилади хабарда.
Telegram’даги TashkentLand каналининг ёзишича, асфальтнинг ўпирилишига иссиқлик қувурида юз берган авариявий ҳолат сабаб бўлган.
Март охирларида Қарши туманида ҳашар йўли билан қурилган кўприк қулаб тушгани тўғрисида хабар берилганди. Февралда ҳам Қашқадарё вилоятидан ўтувчи автомобиль йўлидаги кўприк қулаб тушган эди. 2023 йил август ўрталарида Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропорти яқинида йўл ўтказгичнинг бешта тўсини қулаб тушганди. Ўзбекистон Транспорт прокуратураси ҳолат юзасидан жиноий иш очилиб, уч нафар мансабдор гумонланувчи сифатида ушланган.
Изоҳ (0)