• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12910.15
    • RUB159.78
    • EUR14660.77
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +20°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон Иқтисодиёт

    Ўзбекистон қиймати қарийб 1,5 млрд доллар бўлган навбатдаги суверен халқаро облигацияларини жойлаштирди

    Ўзбекистон Республикасининг умумий қиймати қарийб 1,5 млрд АҚШ доллари эквивалентидаги навбатдаги суверен халқаро облигациялари жаҳон молия бозорларида жойлаштирилди, деб хабар бермоқда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги матбуот хизмати.

    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

    18 ва 20 февраль кунлари куни Лондон шаҳрида АҚШ долларида 7 йиллик, еврода 4 йиллик ва сўмда 3 йиллик суверен халқаро облигацияларни жойлаштириш бўйича буюртмалар қабул қилиниши эълон қилинди.

    Ўзбекистоннинг халқаро облигацияларини сотиб олиш учун жами 4,2 млрд АҚШ доллари миқдоридаги буюртмалар келиб тушди, жумладан:

    • АҚШ долларидаги (7 йиллик) облигацияларга — 2 млрд доллар;
    • евродаги (4 йиллик) облигацияларга — 1,6 млрд евро;
    • сўмдаги (3 йиллик) облигацияларга — 7,3 трлн сўм.

    Ўзбекистоннинг халқаро облигациялари бўйича қуйидаги фоиз ставкалари қайд этилди:

    • 500 млн АҚШ доллари миқдоридаги 7 йиллик облигациялар бўйича — 6,95 фоиз (2024 йил май ойида чиқарилган 7 йиллик суверен халқаро облигациялари 7,125 фоиз ставкасида жойлаштирилган);
    • 500 млн евро (525 млн АҚШ доллари) миқдоридаги 4 йиллик облигациялар бўйича — 5,1 фоиз (2024 йилда 3 йиллик облигациялар — 5,375 фоиз ставкасида);
    • 6 трлн сўм (463 млн АҚШ доллари) миқдоридаги 3 йиллик облигациялар бўйича — 15,5 фоиз (2024 йилда 3 йиллик облигациялар — 16,625 фоиз ставкасида).

    2025 йилнинг январь—февраль ойларида ички молия бозорида 3 йил муддат учун давлат ғазначилик облигациялари бўйича фоиз ставкаси 15,6-16,1 фоизни ташкил этган.

    Халқаро облигацияларни жойлаштиришдан келиб тушган маблағлар “2025 йил учун Ўзбекистон Республикасининг давлат бюджети тўғрисида”ги қонунига мувофиқ 2025 йил учун тасдиқланган давлат бюджети тақчиллигини молиялаштириш ҳамда ипотека дастурини молиялаштириш учун тижорат банкларига ресурс ажратиш учун йўналтирилади.

    Жумладан, евродаги суверен халқаро облигациялар Ўзбекистоннинг Барқарор ривожланиш мақсадларини молиялаштириш учун ишлаб чиқилган облигациялар дастури доирасида “Яшил” мақоми билан чиқарилган бўлиб, “Яшил” облигациялардан келиб тушадиган маблағлар сув тежовчи технологияларни жорий қилиш, санитар тозалаш ишларини ташкил этиш ҳамда шу каби бошқа лойиҳаларни молиялаштириш учун йўналтирилади.

    “Яшил” облигацияларни жойлаштиришдан тушган маблағларнинг сарфланиши юзасидан ҳисобот халқаро стандартларга мувофиқ шакллантирилади ва эълон қилиб борилади.

    Вазирлик ахборотида қайд этилишича, 2021—2024 йиллар давомида умумий қиймати 1,2 млрд АҚШ долларига тенг миқдордаги Ўзбекистоннинг суверен халқаро облигациялари “Барқарор ривожланиш мақсадлари” ва “Яшил” мақоми билан чиқарилган бўлиб, мазкур облигациялардан тушган маблағларнинг сарфланиши юзасидан ҳисоботлар халқаро стандартларга мувофиқ эълон қилиб борилмоқда.

    Бунда лойиҳаларни танлаб олиш жараёнига БМТнинг ривожланиш дастури (УНДП) жалб қилинган ҳамда дастур бўйича Sustainalytics томонидан мустақил хулоса тақдим этилган.

    АҚШ доллари ва сўмда чиқарилган суверен халқаро облигацияларни жойлаштиришдан келиб тушган маблағлар республика аҳолисини уй-жой билан таъминлаш дастурини молиялаштириш ҳамда умумтаълим мактаблари, мактабгача таълим муассасалари ва бошқа ижтимоий соҳа объектларини қуриш, уларни таъмирлаш ва реконструкция қилиш билан боғлиқ харажатларни қоплаш учун йўналтирилади.

    25 феврал, 14:50   Изоҳ (0)   3071
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #облигациялар

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда облигациялар: улар ўзи нима ва қандай мақсадларда чиқарилади?

    18.08.2022, 14:43

     Ўзбекистон илк марта миллий валютада “яшил” мақомига эга суверен халқаро облигацияларни жойлаштирди

    06.10.2023, 20:26

    Ўзбекистонда миллий “яшил” иқтисодиёт таксономияси жорий этилади

    30.10.2023, 09:33

    2023 йилнинг дастлабки 6 ойида Ўзбекистондаги нобанк молия ташкилотлари секторининг жами инвестициялари ҳажми 9,1 трлн сўмни ташкил этди

    08.01.2024, 19:34

    Ўзбекистонда маблағни нималарга инвестиция қилиб, кўп даромад кўриш мумкин? Сунъий интеллект жавоб берди

    05.02.2024, 22:10

    Ўзбекистонда крипто-активлар айланмаси соҳасида провайдерлик фаолиятини амалга ошириш учун 9 та лицензия берилди

    07.02.2024, 11:45

    Ўзбекистон олтин-валюта захиралари камайди

    12.03.2024, 10:05

    Ўзбекистонда яшил облигацияларни муомалага киритиш тартиби ишлаб чиқилди

    21.05.2024, 10:35

    Марказий банк илк бор хорижий давлат қимматли қоғозларига инвестиция киритди

    06.06.2024, 13:20

    Ўзбекистонда яшил корпоратив облигациялар чиқариш тартибига ўзгартириш киритилди

    12.06.2024, 12:25

    Ўзмиллийбанк Лондон фонд биржасида навбатдаги халқаро облигацияларини жойлаштирди

    28.06.2024, 18:40

    Ўзсаноатқурилишбанк биринчи маротаба Reg С, 144А форматларида Лондон фонд биржасининг асосий бозорида халқаро облигацияларини жойлаштирди

    22.07.2024, 18:00

    “Ўзбекистон давлат қарзи 37 миллиард долларга етди” — Жамшид Қўчқоров

    06.09.2024, 16:02

    Ташқи қарз ва бюджет тақчиллиги: яқин йилларда Ўзбекистон иқтисодини нималар кутмоқда? 

    29.10.2024, 19:50

    Ўзбекистон давлат қарзи келаси йилда 45 млрд доллардан ошиши кутилмоқда

    18.11.2024, 15:56

    Ўзбекистоннинг умумий ташқи қарзи 60 млрд доллардан ошди

    26.12.2024, 22:02
    ×Lightbox Image
     

    Тавсия этамиз

    “Улар ўз ватани мустақил бўлиши учун курашган эди” — Туркистон легионининг аянчли тарихи

    8 май, 15:09

    Рашидов, газли ичимликлар заводи, Қизил майдон. 9 май — Тошкент тарихидан фотолавҳалар

    7 май, 14:40

    Фазовий пойганинг бошланиши — Гагариннинг парвози ёлғон бўлганми?

    6 май, 18:00
    Audio Icon

    “Қуролли қушчалар”. Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган дронлар ҳақида

    5 май, 21:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Анчелотти “Реал” бошқарувини қачон тарк этиши маълум бўлди

    Спорт | 9 май, 23:38

    Суперлига. “Динамо” “Сурхон”ни мағлуб этиб, турнир жадвалида кучли учликка кириб олди

    Спорт | 9 май, 22:35

    АҚШ бюджети тақчиллиги йил бошидан бери 196 млрд долларга кўпайди

    Дунё | 9 май, 22:05

    Францияда икки генерал ҳокимиятни танқид қилгани учун ишдан олинди

    Дунё | 9 май, 21:35

    “Ливерпуль” “Реал”нинг қароридан норози бўлди

    Спорт | 9 май, 21:12

    НАТО Киевга тинчлик шартномасининг бир қисми сифатида аъзоликни ваъда қилмаганини билдирди

    Дунё | 9 май, 20:35

    Суперлига. Водий дербисида “Нефтчи” устун келди

    Спорт | 9 май, 20:21
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.