• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +25°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Пул

    2023 йилнинг дастлабки 6 ойида Ўзбекистондаги нобанк молия ташкилотлари секторининг жами инвестициялари ҳажми 9,1 трлн сўмни ташкил этди

    Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) мутахассислари Ўзбекистонда нобанк молия ташкилотлари секторини иқтисодиётга инвестиция киритувчи манба сифатида ривожланиш даражасини таҳлил қилди. 

    Жаҳон молия бозорида нобанк молия ташкилотлари капитал ресурслар ва иқтисодий ўсишни рағбатлантирувчи механизмларга бўлган ялпи талабни қондирувчи асосий манбалардан бири ҳисобланади. 

    Халқаро валюта жамғармасининг (ХВЖ) 2023 йилги ҳисоботига кўра, жаҳонда нобанк молия секторининг умумий активлари қиймати 160 трлн АҚШ долларини ташкил этади.

    Сўнгги йилларда Ўзбекистонда нобанк молия секторининг жами инвестициялари ҳажми муттасил ортиб бормоқда. Агар 2020 йилда нобанк молия ташкилотлари секторининг жами инвестициялари ҳажми 5,8 трлн сўмни ташкил этган бўлса, 2023 йилнинг дастлабки 6 ойида бу кўрсаткич 9,1 трлн сўмга етди. Ўз навбатида, бу даврда нобанк молия ташкилотлари инвестицияларининг ЯИМга нисбати мос равишда 1,6 фоиздан 2,9 фоизгача ошди.

    Шунга қарамай, соҳанинг бугунги ривожланиш даражаси дунёнинг ривожланаётган етакчи мамлакатларидагидан ортда қолмоқда. Масалан, нобанк молия ташкилотлари активларининг ЯИМга нисбати Таиландда 59,9 фоизни, Қозоғистонда12,7 фоизни, Туркияда 10,3 фоизни ташкил этади.

    Жорий йилнинг дастлабки ярми якунига кўра, нобанк молия ташкилотлари томонидан киритилган инвестицияларнинг 45,3 фоизи лизинг хизматлари, 38,7 фоизи суғурта бозори иштирокчилари, 16,0 фоизи фонд биржасининг улушига тўғри келган. 

    Фото: Google Images

    Лизинг компаниялари портфелининг умумий ҳажми 6,6 трлн сўмни ташкил қилади. Унинг асосий қисми қишлоқ хўжалиги техникаси (36,0 фоиз), технологик ускуналар (26,5 фоиз) ва автотранспор (26,0 фоиз) лизингига тўғри келади. Лизинг бозорида банклар улуши билан бирга автотранспорт воситалари лизинги ҳам кескин камайиши кузатилмоқда. Бу эса банкларнинг фаол автокредитлаш сиёсати натижаси бўлиши мумкин.

    Суғурта компанияларининг жами инвестициялари ҳажми 5,1 трлн сўмни ташкил этади. Ушбу маблағ асосан депозитлар (63,4 фоиз), қимматли қоғозлар бозори (24,4 фоиз) ҳамда кўчмас мулк бозорига (8,2 фоиз) йўналтирилмоқда. Инвестиция киритишнинг нисбатан хавфсиз шакли ҳисобланган банк депозитлари бўйича фоиз ставкасининг ўсиши банк депозитларида суғурта компаниялари инвестициялари ҳажмининг ортиб кетишини келтириб чиқарди. 

    “Тошкент” республика фонд бозорида январь—июнь ойларида жами 2,1 трлн сўмлик битимлар имзоланган. Битимларнинг 93,8 фоизи акциялар, 3,5 фоизи облигациялар, 2,6 фоизи бирламчи оммавий савдоларнинг (IPO) ҳиссасига тўғри келади. Корпоратив облигациялар ҳажмининг камлиги фонд биржасига облигацияларни жойлаштириш тартибини такомиллаштириш зарурлигидан далолат беради. Бу эса ўз навбатида корхоналарга банк кредитларининг муқобил манбаларидан фойдаланиш имконини беради. 

    Ўзбекистонда нобанк молия секторини ривожлантириш мақсадида қуйидаги чора-тадбирларни амалга ошириш таклиф этилади:

    • Лизинг ташкилотлари томонидан бизнес ва аҳолига таклиф этилаётган хизматлар таркибида энергия самарадорлиги юқори бўлган қуёш панеллари ва кичик гидроэлектр станциялар каби замонавий технологиялар ҳажмини ошириш керак.
    • Ҳаёт суғуртаси ва тиббий суғурта каби хизматларни амалиётга кенг жорий этиш орқали суғурта бозорининг фаоллигини ошириш лозим. 
    • Қимматли қоғозлар бозорини янада ривожлантириш ва иқтисодиётда хусусий секторнинг улушини ошириш мақсадида Республика фонд биржасини хусусийлаштириш имкониятларини ўрганиш мақсадга мувофиқ.
    08.01.2024, 19:34   Изоҳ (0)   4285
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Tesla 2023 йилда автомобиль етказиб бериш ҳажмини 38 фоизга оширди

    03.01.2024, 21:25

    Ўзбекистон йил бошидан бери 8,1 млрд долларлик олтин экспорт қилди

    22.12.2023, 09:21

    Fitch Тошкент шаҳрининг “барқарор” рейтингини бекор қилди

    09.12.2023, 21:45

    Цукерберг икки йил ичида биринчи марта Meta акцияларини сотди

    05.12.2023, 14:52

    “Компаниялардан узоқлашиб, инфлюэнсерлар томон боряпмиз”, — маркетингда ижтимоий медиа инқилоби ҳақида Крис До билан суҳбат

    25.11.2023, 11:53

    Binance криптобиржаси АҚШ тарихидаги энг йирик корпоратив жарималардан бирини тўлайди

    22.11.2023, 19:45
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Қуёш фаоллиги ошди: 24 соат ичида 15 та чақнаш кузатилди

    Дунё | 2 август, 23:50

    “Ҳар қандай хатога қарши ракеталар билан жавоб қайтарамиз” — Ҳиндистон Покистонга огоҳлантириш берди

    Дунё | 2 август, 23:25

    Суперлига. “Динамо” “Навбаҳор”га қарши баҳсда ғалабани қўлдан чиқарди

    Спорт | 2 август, 23:20

    Давлат бюджетидан нафақаларга харажат қисқариб, субсидиялар кўпайтирилади

    Ўзбекистон | 2 август, 23:16

    БАА банклари Россия компанияларининг ҳисобларини оммавий равишда блоклашга киришди

    Дунё | 2 август, 22:55

    Қуроллар фақат мустақил Фаластин давлати барпо этилгандагина топширилади — ҲАМАС

    Дунё | 2 август, 22:30

    Суперлига. “Бунёдкор” “Нефтчи”дан, “Насаф” “Сўғдиёна”дан устун келди

    Спорт | 2 август, 22:21

    Ўз жонига қасд қилиш, ўзидан қониқмаслик ва кучли стресс. Ижтимоий тармоқларга бўлган қарамлик нимаси билан хавфли (фото, видео)

    Ўзбекистон | 2 август, 22:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.