Самарқанд вилоятининг Пахтачи туманида икки нафар ўқувчи ҳовузда чўкиб кетиб, ҳалок бўлди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати “Дарё”га хабар берди.

Маълум қилинишича, тумандаги 6-сонли мактабнинг 6-синф ўқувчилари А.Ш. ва Н.М. “Назаров Оқбўта” фермер хўжалик ерларини томчилатиб суғориш учун мўлжалланган ҳовузда чўкиб кетган.
Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан Пахтачи тумани ИИБ ва прокуратура томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Бундан аввал Тошкентнинг Бўрижар каналига тушиб кетган қизни қутқарган эркакнинг ўзи ҳалок бўлгани хабар қилинганди. Шунингдек, Фарғонада уч нафар вояга етмаган бола сунъий сув ҳавзасига чўкиб кетган эди.
Шу билан бирга, Сирдарё вилояти Мирзаобод туманида 14 ёшли мактаб ўқувчиси каналда чўкиб кетган эди.
Изоҳ (0)