• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12910.15
    • RUB159.78
    • EUR14660.77
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Шавкат Мирзиёев чиқиндилардан электр энергияси ишлаб чиқариш бўйича лойиҳалар билан танишди

    Шавкат Мирзиёев 21 октябрь куни маиший чиқиндиларни қайта ишлаш, улардан электр энергияси ва маҳсулот ишлаб чиқариш лойиҳалари тақдимоти билан танишди, деб хабар бермоқда Президент матбуот хизмати.

    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

    Қайд этилишича, Ўзбекистонда йилига 14 миллион тонна чиқиндилар ҳосил бўлади, лекин уларнинг атиги 4-5 фоизи қайта ишланади. Чиқинди полигонларидан 7 миллион тоннадан зиёд иссиқхона газлари атмосферага чиқади, 43 минг тонна заҳарли филтратлар ер остига сингади.

    Чиқиндиларни қайта ишлаш орқали ҳам унинг табиатга таъсирини камайтириш, ҳам фойда олиш мумкин. Шу мақсадда Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги томонидан хорижий инвесторлар билан ҳамкорликда қатор лойиҳалар ишлаб чиқилган. Қарийб 1,3 миллиард долларлик инвестицияларни жалб этган ҳолда, 8 та чиқинди ёқиш заводи қуриш ҳамда Оҳангарон полигонида чиқинди газини қайта ишлаш режалаштирилган.

    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман
    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

    Масалан, Хитойнинг CAMC Engineering компаниясининг 350 миллион доллар тўғридан тўғри инвестицияси ҳисобидан Андижон ва Тошкент вилоятларида иккита завод барпо этилади. Уларда кунига 4 минг тонна чиқинди қайта ишланиб, йилига 630 миллион киловатт соат электр энергияси ишлаб чиқарилади.

    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

    Бу соҳага Хитойнинг бошқа бир компанияси — Shanghai SUS Environment ҳам қизиқиш билдирган. У 310 миллион доллар тўғридан тўғри инвестиция киритиб, Самарқанд ва Қашқадарё вилоятларида 2 та завод қуришни режалаштирган. Уларда кунига 3 минг тонна чиқинди қайта ишланиб, йилига 480 миллион киловатт соат электр энергияси олинади.

    БААнинг Tadweer Group компаниясининг 200 миллион доллар маблағи эвазига Бухоро ва Навоий вилоятлари учун битта завод қурилади. Унда кунига 1 минг 500 тонна чиқиндини қайта ишлаш ва йилига 363 миллион киловатт соат электр энергияси ишлаб чиқариш қуввати яратилади.

    Жанубий Кореянинг Сежин компанияси иштирокидаги лойиҳа билан 55 миллион доллар эвазига Тошкент вилояти Оҳангарон туманидаги маиший чиқинди полигонида ҳосил бўладиган газдан муқобил электр энергияси олиш йўлга қўйилади. Унинг қуввати 16 мегаватт бўлиши кўзда тутилган.

    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман
    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

    Умуман, лойиҳалар натижасида қаттиқ маиший чиқиндилардан оқилона фойдаланиш таъминланади. Йилига 4,7 миллион тоннадан ортиқ чиқинди ёқилиб, 2 миллиард 100 миллион киловатт соат электр энергияси ишлаб чиқарилади. 97 миллион АҚШ доллари қийматидаги электр энергияси сотилади. Шунингдек, булар орқали 152 миллион метр куб табиий газ иқтисод қилинади ҳамда 2,4 миллион тонна иссиқхона газлари камаяди. 1200 та янги иш ўрни яратилади.

    Лойиҳалар 2025—2027 йилларда Андижон, Бухоро, Жиззах, Қашқадарё, Навоий, Наманган, Самарқанд, Сирдарё, Фарғона, Тошкент вилоятлари ва Тошкент шаҳрида амалга оширилиши режалаштирилган.

    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман
    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман
     “Булар шунчаки завод эмас, ҳаёт-мамотимизни ҳал қиладиган масалалардан бири. Ер-сувларимизнинг яроқлилиги ҳам, аҳоли саломатлиги ҳам, ҳаво тозалиги-ю энергетика барқарорлигиям шу соҳага боғлиқ. Чиқиндилар тўғри тўпланиб, кўпроқ қайта ишланса, экологик мувозанат яхшиланади, табиат тоза бўлади, жамият ўзгаради”, дея давлат раҳбари лойиҳаларнинг ижтимоий аҳамиятига алоҳида урғу берди.

    Мутасаддиларга бу лойиҳаларни намунавий қилиб, ҳудудларда кўпайтириш бўйича кўрсатма берилди. Барча ҳудудларда бундай лойиҳаларни кўпайтириш ва мутаносиб ривожлантириш бўйича “йўл харитаси” ишлаб чиқиш вазифаси қўйилди.

    Президентнинг шу йил 26 сентябрдаги фармони билан, Чиқиндиларни бошқариш ва циркуляр иқтисодиётни ривожлантириш агентлиги ташкил этилди.  Агентлик чиқиндиларни тўплаш, саралаш, зарарсизлантириш, қайта ишлаш, ёқиш, утилизация қилиш ва уларни йўқ қилишнинг замонавий усулларини жорий этиш билан шуғулланади. Бу соҳада циркуляр иқтисодиётни ривожлантириш ҳисобига экологик вазият барқарорлашади, санитар ҳолат яхшиланади, аҳолига хавфли касалликлар юқиши камаяди. Чиқиндилар қайта ишланиб, муқобил энергия, хом ашё ва органик ўғит олинади. Мавжуд чиқинди полигонлари ҳудудида экосаноат зоналари ташкил этилади.

    21.10.2024, 15:38   Изоҳ (0)   3728
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #чиқиндилардан электр энергия#чиқиндиларни қайта ишлаш

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Наманганда маиший чиқиндилардан экологик тоза электр энергияси ишлаб чиқарилади

    03.09.2019, 14:22

    ФВВ Сардоба фалокатидан кейин Сирдарёдаги таъмирлаш-тиклаш ишлари қандай кетаётгани ҳақида маълумот берди

    12.05.2020, 08:32

    2040 йилда Буюк Британияда тижорат термоядро реактори ишга тушади. Унинг истиқболлари қандай?

    25.12.2020, 17:18

    «Яшил» иқтисодиётга муқобил йўқ — Энергетика вазирлиги

    13.05.2022, 19:07

    Запорожье АЭС осмонидаги тутун, Чаплинода ёниб кетган поездлар. Урушнинг 183-кунидан фоторепортаж

    26.08.2022, 14:43

    Ўзбекистон экологияси энг ёмон дунёдаги 6 та давлат қаторига киритилди

    08.03.2023, 13:15

    Ўзбекистонда атмосфера ҳавоси ифлосланишини мониторинг қилиш учун кичик станциялар ўрнатилади

    06.04.2023, 21:10

    Энг озода мамлакат — Швейцария чиқиндилардан қандай қилиб пул ишлайди?

    26.12.2023, 15:40

    Жаримадан тақиқларгача: Ривожланган давлатлар экологик муаммоларга қарши қандай курашмоқда?

    26.12.2023, 20:15

    Андижонда маиший чиқиндилардан электр энергияси ишлаб чиқарилади 

    26.06.2024, 21:45

    Хитой компаниялари Ўзбекистонда чиқиндилардан энергия ишлаб чиқариши кутилмоқда

    06.08.2024, 17:39

    Буюк Британияда атом чиқиндиларининг муаммоси қандай ҳал этилади?

    11.09.2024, 15:47
    ×Lightbox Image
     

    Тавсия этамиз

    “Улар ўз ватани мустақил бўлиши учун курашган эди” — Туркистон легионининг аянчли тарихи

    8 май, 15:09

    Рашидов, газли ичимликлар заводи, Қизил майдон. 9 май — Тошкент тарихидан фотолавҳалар

    7 май, 14:40

    Фазовий пойганинг бошланиши — Гагариннинг парвози ёлғон бўлганми?

    6 май, 18:00
    Audio Icon

    “Қуролли қушчалар”. Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган дронлар ҳақида

    5 май, 21:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Дарё” дайжести: 8 майнинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 8 май, 23:20

    Сирдарё, Наманган ва Андижон вилоятларида қарийб 88 кг гиёҳвандлик моддаларни олаётган шахслар ушланди

    Ўзбекистон | 8 май, 23:04

    Апрелда республика бўйлаб 23 млрд сўмлик электрдан ноқонуний фойдаланилгани аниқланди

    Ўзбекистон | 8 май, 22:20

    Ўзбекистонда 2024 йилда фойдаланишга топширилган уйлар сони очиқланди 

    Ўзбекистон | 8 май, 22:05

    Россия ва Хитой бошқа мамлакатларни Шимолий Кореяга нисбатан босим ўтказишдан воз кечишга ундамоқда

    Дунё | 8 май, 21:45

    Сурхондарёда 53 туп Зарафшон арчаси ноқонуний кесиб ташланди

    Ўзбекистон | 8 май, 21:30

    Россия ва АҚШ Европага газ етказиб беришни тиклаш йўлларини муҳокама қилмоқда — Reuters 

    Дунё | 8 май, 21:15

    Silk Avia Шаҳрисабзга кўпроқ парвоз қилади

    Реклама | 8 май, 21:00

    Тошкентда содир бўлган ЙТҲдан сўнг Onix ҳайдовчиси воқеа жойидан кетиб қолди

    Ўзбекистон | 8 май, 21:00

    Исроил Ғазо аҳолисини кўчириш учун “Гидеон аравалари” махсус операциясини тайёрламоқда

    Дунё | 8 май, 20:45
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.