2025 йилда МТРКга бюджетдан ўтган йилгига қараганда 300 млрд сўм кўпроқ маблағ ажратилади
Ўзбекистонда 2025 йили қайси давлат идораси бюджетдан қанча маблағ олиши ҳақида хабар берилган эди. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги эълон қилган рўйхатда МТРК ҳамда ЎзАга ҳам қанча маблағ ажратилиши қайд этилган.
Жумладан, Ўзбекистон Миллий телерадиоканали компаниясига 881,4 млрд сўм ажратилади. Бу — 2024 йилгига қараганда 322 млрд сўм кўп (559 млрд 913,6 млн).
Шунингдек, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлигига 40,7 млрд сўм ажратилади. Маълумот учун, ташкилотга 2024 йили 36 млрд 721,3 млн сўм йўналтирилган эди.
Ташкилотлар ушбу маблағларни қай мақсадларда йўналтириши бюджетномада кўрсатилган. Жумладан, жорий харажатлар, объектларни лойиҳалаштириш, қуриш (реконструкция қилиш) ва ҳоказо.
Аввалроқ Ўзбекистонда 2025 йилда иш ҳақи ва пенсияларни оширишга қанча маблағ ажратилиши маълум қилингани ҳақида хабар берилганди.
Қонун лойиҳаси ҳамда Бюджетноманинг тўлиқ матни билан қуйидаги ҳавола орқали танишиш мумкин.
Ўзбекистонда 2024 йил 1 сентябрдан пенсия ва нафақалар миқдори 15 фоизга оширилганди. Хусусан, пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори ойига 428 минг сўм, ёшга доир энг кам пенсия миқдори ойига 834 минг сўм этиб белгиланди. Ҳозир 2 миллион 200 минг нафар фуқаро ёшга доир энг кам пенсия миқдоридан юқори миқдорда пенсия олади.
1 октябрдан энг кам иш ҳақи миқдори — ойига 1 155 000 сўм, БҲМ — 375 000 сўм этиб белгиланди. Бюджет ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи миқдори, тиббиёт ва педагог ходимлардан ташқари, 10 фоизга оширилди.
Изоҳ (1)
шуни урнига gm солик туласа бумедими