Футбол бўйича Ўзбекистон Суперлигасининг 17-туридан ўрин олган “Турон” ва “Бунёдкор” ўртасидаги баҳсда 2:1 ҳисобида меҳмонларнинг қўли баланд келди.
Учрашувнинг 5-дақиқасида “қалдирғочлар” ярим ҳимоячиси Фарҳод Ўткиров томонидан урилган гол юзасидан баҳсли вазият юзага келди ва бу борада Эксперт-ҳакамлар комиссияси баёнот берди.
Мазкур ҳолат ЎФА ҳакамлар қўмитаси томонидан атрофлича кўриб чиқилди. Юқорида келтирилган видеомаълумотлар қўмита вакилларига илова қилинди. Унга кўра, ушбу вазият ВАР ҳакамлари томонидан кўриб чиқилган, бироқ офсайдни қайд этиш учун етарлича тасвирлар ва далиллар бўлмагани сабабли, ВАР протоколи бўйича улар голни инобатга олишга мажбур бўлгани ойдинлашди. ВАР ҳакамлари фақатгина МТРК узатган кадрлардан фойдалана олишини, “Mycujoo” томонидан суратга олинган тасвирлар эса уларга тақдим қилинмаслигини (техник томондан бунинг иложи йўқ) инобатга олсак, бу вазиятда ВАР вакиллари ожиз қолган. Ваҳоланки, “Mycujoo”нинг тасвирида офсайдни илғаб олиш қийинчилик туғдирмас эди. Шу тариқа, ушбу далиллардан келиб чиққан ҳолда, ҳакамлар қўмитаси вакиллари ВАР ҳакамларини айбсиз деб топди.
Шунингдек, ўйиннинг бу вазиятида назоратни қўлдан чиқаргани ва ўйиндан ташқари ҳолатни қайд этмагани сабабли, учрашув ёрдамчи ҳаками Феруз Достонов айбдор деб топилди ва қўмита унга нисбатан Суперлига баҳсларидан 4 та ўйинга четлатиш ва қуйи лигага тушириш жазосини қўллади.
Изоҳ (0)