Россия армияси 13 апрель куни Украинанинг Суми шаҳрига баллистик ракеталар билан ҳужум қилди. Авиазарбалар оқибатида ҳалок бўлганлар сони 30 кишидан ошди. Бу ҳақда шаҳар ҳокими вазифасини бажарувчи Артём Кобзар хабар берди.
Кобзар маҳаллий вақт билан соат 10:15 атрофида Россия ҳарбийлари Суми шаҳри марказига иккита баллистик ракета учирганини айтди. Ҳозирда 31 киши, жумладан, икки бола ҳалок бўлгани ҳақида маълумотлар мавжуд. Бундан ташқари, 84 киши, жумладан, ўн нафар бола жароҳатланган.
Украина президенти Владимир Зеленский зарба жойидан олинган видеони эълон қилди. Кадрларда вайрон бўлган бинолар, ёниб кетган автомобиллар ва одамларнинг жасадлари акс этган. Сиёсатчи ҳужум оқибатида турар жой бинолари, таълим муассасалари ва автомобилларга зарар етганини айтди.
Душман ракеталари оддий шаҳар кўчасига зарба берди... Дунё давлатларидан қатъий муносабат керак: АҚШ, Европа, бу уруш ва қотилликларнинг тугашини хоҳлайдиган дунёдаги барчанинг. Тажовузкорга босимсиз тинчлик бўлмайди. Мулоқот ҳеч қачон баллистик ва ҳаво бомбаларини тўхтатмаган.
Биз Россияга террорчи нимага лойиқ бўлса, шундай муносабатда бўлишимиз керак... Путин Американинг ўт очишни тўлиқ ва сўзсиз тўхтатиш таклифини эътиборсиз қолдирганига 2 ой бўлди. Афсуски, Москвадагилар одам ўлдиришни давом эттиришига ҳақли эканликларига ишонмоқда. Вазиятни ўзгартириш учун ҳаракат қилиш зарур, деди сиёсатчи.
У қурбонларнинг оиласига ва яқинларига ҳамдардлик билдирди.
-kmtF_y-Y.avif)
Ўз навбатида, Олий Рададан халқ депутати Маряна Безуглая зарба нишони мукофотлаш учун тўпланган украиналик ҳарбийлар бўлганини айтди. У Украина армияси бош қўмондони Александр Сирский ва ҳудудий мудофаа қўмондонига мурожаат қилиб, “фуқаролик шаҳарлари”да бундай амалиётни тўхтатишни талаб қилди ва “ахборот сизиб чиқиши” содир бўлганини айтди.
-Q7XUdNVK.avif)
Россия Мудофаа вазирлиги Сумига берилган зарбага изоҳ бермади. З-каналларидан бири гўёки “ҳар қандай ҳарбий штаблар учун майдон сифатида фойдаланилган”. “Суми давлат университетининг конгресс маркази”га зарба берилганини ёзди. Хабарда фуқаролар ҳам ҳалок бўлгани таъкидланди.

Изоҳ (0)