Футбол бўйича 17 ёшгача бўлган Осиё чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси ғолиб бўлган эди. Ушбу терма жамоа аъзолари давлат мукофотлари ва автомашиналар билан тақдирланди.
Терма жамоа мураббийи “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спорт устози” фахрий унвони билан тақдирланган бўлса, футболчиларга “Келажак бунёдкори” медаллари топширилди.
Шунингдек, мураббийга Equinox, футболчиларнинг ҳар бирига Cobalt автомашиналари топширилди.
Тақдирлаш маросими Тошкент аэропортида ўтказилди. Унда Ўзбекистон бош вазири ҳамда ЎФА раиси ва МОҚ раҳбарияти вакиллари иштирок этди.
Фото






































Изоҳ (0)