Ўзбекистон халқаро “Паспорт индекс” рейтингида 80-ўринни эгаллади. Бу Visa Индех рейтингида келтирилган.

Ўзбекистонликлар фақат 62 та давлатга визасиз кира олади. Қолган 167 мамлакатга эса виза керак бўлади.
Бу борада Қозоғистон 63-ўринда. Ушбу мамлакат фуқаролари 82 та давлатга визасиз бора олади. Шунингдек, Қирғизистон 79-ўринни эгаллаган. Қирғизистонликлар 63 та давлатга визасиз бориши мумкин
Бундан ташқари, Тожикистон 84-ўрин (58 та давлат визасиз), Туркманистон 92-ўриндан (48 та давлат визасиз) ўрин олган.
Маълумот учун, ушбу рейтинг 199 давлатни ўз ичига олган. Энг кучли паспортга эга давлат – Сингапур бўлса, энг заиф паспорт эса Афғонистонга тегишли.
“Паспорт индекс” рейтинги қандай ҳисобланади?
Паспорт рейтинги жаҳон паспортларига нисбатан рейтинги визасиз киришига рухсат берувчи давлатлар ва етиб келишда визани талаб қиладиган давлатлар сони ёки Электрон саёҳат рухсатномасини (эТА) қўшиш йўли орқали ҳисобланади.
Ўзбекистон фуқаролари қуйидаги давлатларга визасиз кириши мумкин:
- Антигуа ва Барбуда
- Арманистон
- Барбадос
- Беларусь
- БАА
- Доминика
- Эрон
- Фаластин
- Филиппин
- Гаити
- Гамбия
- Грузия
- Кения
- Кот-дъИвуар
- Малайзия
- Микронезия
- Мўғулистон
- Молдова
- Намибия
- Озарбайжон
- Қирғизистон
- Қозоғистон
- Россия
- Сент-Винсент ва Гренадин ороллари
- Сейшел ороллари
- Шри-Ланка
- Суринам
- Таиланд
- Тожикистон
- Туркия
- Украина
- Уммон
2024 йилда Ўзбекистон фуқаролари учун БАА, Таиланд, Уммонда визасиз бўлиб туриш ҳуқуқи берилди, Хитойга 30 кунгача визасиз саёҳат қилиш имконини берувчи битим имзоланди. ТИВ мазкур халқаро шартнома томонлар зарур бўлган давлат ички тартиб-таомилларини бажарганидан сўнг кучга киришини маълум қилган.
Изоҳ (0)